Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан умумқўшин жангида ахлоқий-рухий таъминотни ташкиллаштириш бўйича кўникмалар оширилди.

Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда ахлоқий-рухий таъминот кунида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан умумқўшин жангида ахлоқий-рухий таъминотни ташкиллаштириш бўйича картада қисқа тактик вазифалар бажариш бўйича кўникмалар оширилди.

Дастлаб офицерларга Мудофаа вазирининг умумқўшин жангида (қўшинлар махсус харакатида) ахлоқий-рухий таъминотни ташкиллаштириш бўйича буйруқларини қисқача мазмун моҳиятини тушинтирилди.

Шундан сўнг тарбиявий ишлар органи офицерларига картада қисқа тактик масалани ечиш бўйича старт берилди ва офицерлари ўзларига берилган тактик вазифани картада акс эттира бошлади.

Белгиланган вақт ўтгач, офицерлар тактик вазифа бўйича ахлоқий-рухий таъминотни ташкиллаштириш борасида ўз таклифларни билдиришди.

Қуролли тўқнашувда, ҳарбий хизматчи, унинг профессионал тайёргарлиги ва ахлоқий-рухий сифатлари хал қилувчи куч хисобланади. Шу нуқтаи назардан ахлоқий-руҳий таъминот батальон (взвод) нинг жанговар фаолиятида алохида таъминот тури сифатида муҳим ўрин эгаллайди-дейди подполковник Шавкат Абдураҳимов. Шу боис, бугунги назарий машғулотлар ўз навбатида офицерларнинг тактик ўқув машғулотлар давомида картада мустақил ишлай олишларини ва ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларига имкон яратади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring