Саҳоват-бу инсонийликнинг энг олий фазилатидир.

Айни кунда бутун дунё аҳли каби ўзбек халқи ҳам таҳликали вазият, оғир ва синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Ана шундай синовли дамларда ҳарбий хизматчиларнинг кўрсатаётган саҳовати ва муруввати мурғақ қалбларга қувонч дилларга эса шодлик олиб кирмоқда.

Каттақўрғон гарнизонидаги артилериячилар ҳарбий қисми раҳбарияти ҳам савобли ишга қўл уриб, Каттакўрғон шаҳри Чордара махалласида истиқомат қилувчи Сайера Рахмонованининг хонадонида бўлишди.

Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар хонадон эгалаларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, қимматбахо совға ва тиббиёт воситаларини улашиб, кўнгли ўксиқ қалбларига қувонч олиб кирди.

Бошимизга тушган бу кўргилик биз учун катта синовдир,-дейди Сайёра Раҳмонова.-Беадад шукрки, бизнинг меҳр-оқибатда тенгсиз халқимиз бор. Бугун ҳарбий хизматчиларнинг кўрсатган саҳоватидан 6 нафар фарзандларимнинг кўзларида порлаётган қувончни кўриб бошим осмонга етди. Уларга кўтаринки кайфият бахш этишганидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring