Психологик тренингларни ўтказилиши жой, шароит ва иқлим танламайди – ҳарбий хизматчилар билан ахлоқий-руҳий тайёргарлик тадбирлари ташкил этилди (фото)

Бугун, 28 июль куни Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари билан психологик тренинглар ташкил этилди.

Фото: майор Элёр Атабаев томонидан тренинг шартлари тушунтирилмоқда

“Яширинли лидер”, “Орқама-орқа”, “Қаердан-қаерга?!” ҳамда “Ишонч парвози” каби ўйинлар ҳарбий хизматчиларни кайфиятини кўтарди. Ҳарбий жамоани жипслигини оширишга хизмат қилди.

Фото: “Яширинли лидер” ўйини ўтказилмоқда
Фото: Иштирокчи таҳминий лидерни танламоқда

“Яширинли Лидер” психологик ўйинида жамоага янги қўшилган ҳарбий хизматчи нигоҳлари орқали гуруҳни ким бошқараётганини билиб олиши керак бўлади. Агар у тўғри топса, лидер ўрин алмашади. I-даражали сержант Бобомурод Абдуқодиров биринчи ва иккинчи уринишда жамоадаги лидерни аниқлай олмади. Кейинги сафар эса у лейтенант Дўстмат Зайниддинов кўз қарашлари орқали барча командалар майор Сунатилло Худойқуловга тегишли эканлигини пайқаб қолди.

Фото: “Орқама-орқа” ўйини
Фото: «Орқама-орқа» ўйинида ўзига шерик топа олмаган иштирокчи

– Бу каби психологик тренингларни аскарлар ўртасида ҳам оммалаштирамиз, – дейди гуруҳ командири подполковник Миртемир Пармонов. – Бу кичик тадбир барча офицер ва сержантларни руҳиятига ижобий таъсир кўрсатди. Кун давомида мана шундай яхши кайфиятда юрамиз энди. 

Фото: «Қаерга-қаерга?!» ўйини ўтказилмоқда

Шуни алоҳида таъкилаш керакки, психологик тренингларни ўтказилиши жой, шароит ва иқлимга боғлиқ эмас. Ушбу ўйинлар психолог иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин. Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар бир-бирларини яхши тушуниб олишлари учун ҳам самарали, албатта. Зеро, бирор бир (жанговар) топшириқ бўлинма таркибига юклатилади. Уни тез ва сифатли бажарилиши ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабат ва кайфиятна боғлиқ ҳолда кечади, менимча.

Фото: «Ишонч паравози» ўйини

Эслатиб ўтамиз, режага асосан, 526-СЧР батальони ҳарбий хизматчилари билан чақирилувчиларни қабул қилгунга қадар назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, взвод командири ўринбосари

Izoh qoldiring