Кўринмас ёвга қарши курашишда муддатли ҳарбий хизматчилар кўнгилли равишда қўшилишди.

Марказий ҳарбий округда радиацион, кимёвий ва биологик ҳимояланиш бўлинмалари мутахассислари билан елкама-елка туриб каронавирусга қарши курашиш мақсадида муддатли ҳарбий хизматчилар кўнгилли равишда дизенфекция ишларига қўшилишди. Айни вақтда округ миқёсида 15 га яқин техникалар, 120 дона дизенфекция аппарати (спрей) ёрдамида 170 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон ва Навоий гарнизонларидаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорлари, савдо марказлари, аҳоли турар-жой масканлари ва аҳолига зарур бўлган хизмат кўрсатиш объектларида дезинфекция ишларини амалга оширмоқда.

Юрт ўғлонлари коронавирус инфекцияси кириб келиши ва юқишининг олдини олиш мақсадида сўнги вақтларда касаллик қайд этилаётган ҳудуларда бир қатор таъсирчан чораларни кўришмоқда.

Биринчи навбатда дезинфикция ишлари жараёнида гуруҳлар томонидан аҳолига профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, доимо ниқобда юриш, уйлар атрофи ва кўчаларни озода сақлаш, карантин қоидаларига риоя қилиш айтиб ўтилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring