Амир Темур даврига саёҳат!

Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисмларида маънавий юксалиш ва ватанпарварлик кунида Темур тузукларини чуқур ўрганиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбирда майор Э.Хайдаров шахсий таркибга Амир Темур бобомизнинг давлат бошқарув услублари ва ҳарбий жанг саънатидан наъмуналар келтирди.

Сухбат давомида ҳарбий хизматчилар Темур тузукларида қайд этилган ҳарбий юрушлар, хусусан, уч йиллик, беш йиллик, етти йиллик юришлар бўйича бахс мунозара олиб боришди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар айниқса Саркарда Амир Темурнинг қўшинларни жанговар юриш тартибини тузишда алохида эътибор берганлиги, унинг тоғли худудлар ва адирларда жойлашган душман кучларини тор-мор этишда кўрсатган жасоратларини гапириб ўтишди.

            Хусусан жанг олидан лашкарбошилар жанг майдонини разведка қилиш, ўрганиб чиқиши, душман қўшинини жойлашишини аниқлаши ва бу тактик вазифа жанг вақтида ғалаба олиб келганлиги ҳамма ҳарбий хизматчиларда қизиқиш уйғотди. Бу эса ўз навбатида Амир Темур армиясида разведка ишлари яхши ташкиллаштирилганидан далолат беради дея такидлаб ўтди машғулот рахбари.

Лейтенант Ж.Хабибов Амир Темур қўшинларида жанг олдидан ва жанг вақтида  аскарларнинг жанговар руҳиятини кўтаришга алохида эътибор берилганини таъкидлади.

Жумладан; Амир Темур ўз “Тузиклари”да, “Тажрибамдан синаб билдимки , жангнинг сир асрорини, ғаним аскарларини синдириш йўлини билган, уруш қизиганда ўзини йўқотмасдан, руҳий тушкунликка тушмасдан, қўл оёғи бўшашмасдан лашкар фавжларини жангга бошлай оладиган, агар қўшин сафига рахна тушса, уни тезда тузата оладиган кишигина амирлик ва хукумронликка лойиқдир” дея жасорат ва рухий барқарорликни такидлаб ўтди.

Тадбир якунида Амир Темур бобомизнинг ҳарбий юришларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring