Визуалли хотира синови!

Самамарқанд ва Каттақўрғон гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда, тарбиявий мафкуравий ишлар бўлими ҳамда ҳарбий психологлар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди.

Машғулотлар жараёнид даставвал ҳарбий хизматчиларнинг рухий-эмоционал ҳолатлари ўрганилиб психологик машғулотлар ва психосоматик тренинглар олиб борилди.

Машғулотлар жараёнида яна бир аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, ҳарбий хизматчилар турли машшаққатли ахлоқий-руҳий тайёргарлик тўсиқларни ўтиш вақтида ҳарбий психолог томонидан ҳарбий хизматчининг визуал интелектини баҳолаш мақсадида турли писиходиагностик проектив тестлар тўпламиларини таништириб машғулот якунида ҳарбий хизматчиларни қай даражада эслаб қолиш қобилиятлари текширилди.

Машғулотлар якунида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ўз натижасидан яхши тасурат олганлиги ва хар тамолама жанговар вазифаларни бажаришда руҳан тайёр эканлигини англаб етди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring