Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги бошлаган хайрли ишнинг қулочи кенгаймоқда.

Қадимдан халқимиз бошига тушган синовли, заҳматли ва машаққатли кунларни ўзининг ақл-заковати, меҳр-оқибати, саҳовати,  ва маънавий қадриятлари билан енгиб ўтган.Хабарингиз бор, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳам ҳозирги синовли кунларда инсонпарварлик тамойиллари ва албатта, меҳр-шавқат ҳамда саҳоватпеша эканини яққол намоён қелмоқда.
Бу галги «Савоҳат карвони» ҳам вилоят ҳокимликлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан шакллантирилган янги рўйхат асосида Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларидаги 85 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишди.
Ҳулоса қилиб айтганда ҳарбий хизматчиларнинг синовли кунларда юртдошларимизга руҳий мадад бўлиши мазкур йўналишда қилиниши зарур бўлган ишларни яққол акс этади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring