Каттақўрғон гарнизонида инсон саломатлиги учун жиддий хавф солаётган каронавирус пандемиясига қарши кураш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? (фото)

Бугун бутун дунё бўйлаб инсон саломатлиги учун жиддий хавф солиб бораётган коронавирус пандемияси қарши кураш борасида Каттақўрғон шаҳри аҳолисини огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш ва касалликка қарши курашиш борасида артилдаериячи ҳарбий қисми шахсий таркиби профилактик тадбирларни узлуксиз олиб боришмоқда.

Хусусан, дезинфекция ишлари учун ажратилган махсус гуруҳ томонидан ҳам Каттақўрғон шаҳри кўчалари, аҳоли яшаш жойлари ва савдо дўконларида коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ҳарбий хизматчилар маҳаллаларда, кўп қаватли уйлар ва жамоат жойларида техникалар овоз кучайтич усканаси ўрнатилиб, аҳолига коронавирус инфекциясидан сақланиш учун тўғри маълумот ва тушунтиришлар бериш ва  унинг тарқалишининг олдини олиш учун нималар қилиш лозимлиги ҳақида тарғибот тадбирларини ўтказмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring