Каттақўрғон гарнизонида офицерлар таркиби билан китобхонлик кечаси ўтказилди

Каттакўрғон гарнизонидаги харбий кисмда китобхонлик куни доирасида офицерлар таркибининг китобхонлик маданиятини ошириш,  билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган китобхонлик кечаси бўлиб ўтди.

Карантин қоидалари асосида ташкил этилган тадбирда офицерлар таркиби 5 та гуруҳларга ажратилиб, 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.

Мусобақа шартларига кўра жамоа аъзоларининг энг кўп ўқилган ўзбек ва жаҳон адабиётлари, “Мен севган асар” ва савол жавоблар асосида синовдан ўтказилди.

Шартлар якунида эса, Улуғбек жамоаси вакиллари энг кўп китоб ўқиганлиги ва уларнинг мазмун моҳиятини тўлиқ англанганлиги эътироф этилиб биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring