Ватанга қасамёд қилган ўғлонларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар бириктирилди

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд ҳамда Жиззах гарнизонида жорий мавсумда муддатли ҳарбий хизматни бошлаб Ватанга қасамёд қилган ўғлонларга жанговар қурол аслаҳа ва техникалар тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.   Самарқанд гарнизонида ўтказилган тадбирда округ қўмондонлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш маркази раҳбарияти сўзга чиқиб ҳар қандай шароитда она юрт тақдирига ўзларини даҳлдор деб билган янги муддатли ҳарбий хизматчиларга бириктирилган қурол-аслаҳа ва техниклар ҳақида маълумотлар, жанговар имкониятлари ва тактик-техник тавсифлари ҳақида сўз юритишди.
Шундан сўнг, Ватанга хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб билган аскарларга топширалётган қурол-аслаҳа ва техникалар хизмат муддати давомида дўст, жанговар ҳамроҳ, улар буни асраб-авайлаб, яхши ўзлаштириб, фойдаланиши ва энг муҳими қасамёдимга содиқ қолиб, юртимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қилишлари йўлида улкан зафарлар тиланиб уларга бириктирилган қурол-аслаҳа ва техникалар топширилди.
Самарқанд ҳамда Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат марказларининг ҳарбий оркестри садолари остида ўтган маросим юрт ўғлонларига яна бир бор ғурур ва ифтихор бағишлади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring