Жиззах гарнизонида пандемияга қарши курашиш борасида ҳамкорликдаги ишлар кучайтирилди.

Бугунги куннинг энг долзарб масалага айланган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда барчамиздан бирдек маъсулиятни талаб этади. Албатта бу борада энг самарали воситалардан бири бу  ҳамкорликдаги дезинфекция ишларидир.

Жумладан, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги бошчилигида Жиззах гарнизонида ўтказилган навбатдаги ўқув йиғинида вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар,  санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда кўнгилли ёшлар жалб этилиб дизенфекция ишларига старт берилди.

Эрта тонгдан бошланган ўқув йиғини Жиззах шаҳрида жойлашган марказий кўчалар ва уларга туташ бўлган аҳоли кўп йиғиладиган масканларда дезинфекция ишлари билан бошланиб чекка туманларга уланиб кетди.

Коронавирус ва унинг олдини олиш – бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб мавзулардан биридир. Ўтказилган бундай ўқув машғулотлари эса унинг олдини олишга қаратилган энг самарали воситалардан биридир.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring