Саф қўшиқлари танлови, компьютер ўйинлари, аскар билан ноодатий суҳбат – дам олиш олди ва дам олиш куни суратларда

Якшанба – хафтада бир маротаба келадиган дам олиш куни. Хўш, Сиз дам олиш кунини қандай ўтказишни истайсиз? «Албатта, уйда, оилам бағрида», деган жавобни илгари сурасиз. Мен ҳам шундай фикрдаман. Бироқ, бир ойлик хизматга келган чақирилувчилар бундай жавоб варинатини танлашмаган бўларди.

Марказий ҳарбий округига қарашли 526-Сафарбарлик чақируви резерви батальони шахсий таркиби билан «Сиз дам олиш кунини қандай ўтказишни истар эдингиз?», деган саволга кўпчилик қисми компьютер ўйинларини ва кинофильм томоша қилишни, аксарият аскарлар «Қасамёд кунида яқинларимизга саф қўшиғи тайёрлаймиз!», деган фикрларни билдириб ўтишган.

Фото: Саф қўшиқлари танловидан

Ҳарбий хизматчиларни таклифи инобатга олиниб, гуруҳлар ўртасида саф қўшиғи танлови ўтказилди.

Фото: Саф қўшиқлари танловидан

Кичик сержант Рустам Исмоилов бошчилигида компьютер ўйинлари ва Президент илгари сурган бешта ташаббусдан бири замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича қизиққан аскарлар учун машғулот ташкил этилди.

Фото: компьютер ўйинлари

Чақирилувчиларни оилавий муаммолари, хизмат қийинчиликларини енгиб ўтишдаги тўсиқлар, аскарларга гуруҳ командирларини муносабати тўғрисида взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Яъни аскар билан йўл-йўлакай ёки ноодатий усулда дўстона суҳбат қурилади.

Фото: Офицер ва аскар ўртасидаги дўстона суҳбат

Шунингдек, аскарлар билан дам олиш куни режасига асосан, спорт тадбири ҳам ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring