Самарқанд гарнизонида дезинфекция ишларининг навбатдаги босқичига старт берилди

Мамлакатимизда карантин тадбирлари кучайтирилиши муносабати билан бугун, 10 июль куни эрта тонгдан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан куч тузилмалари, вилоят санитария ва эпидемиология назорат маркази билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишларининг навбатдаги босқичига старт берилди.Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бўлган Самарқанд шаҳрида йиғма отряд томонидан махсус тактик ўқув ўтказилди.Ҳамкорликдаги тадбир давомида кўчалар, шаҳар марказлари, аҳоли яшаш манзиллари ҳамда бозорларда кўринмас ёвга қарши кураш олиб борилди.Шунингдек, кўнгилли ҳарбий хизматчилар томонидан аҳоли хонадонларида ҳам тозалаш ишлари амалга оширилди. Хонадон эгаларининг тана ҳарорати текширилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.

Эндиликда режага кўра ушбу дезенфекция ишлари нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки олис ҳудуларда ҳам амалга оширилиши кўзланган.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring