Самарқанд гарнизонида йўл транспост ҳодисалари муҳокама этилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида  хафтанинг пайшанба куни “Ҳуқубузарликлар профилактикаси” куни этиб белгилангани муносабати Марказий ҳарбий округининг ҳарбий қисм ва муассасаларида бир қатор профилактик тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Самарқанд гарнизони ҳарбий автомобил назорати ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган профилактик тадбир сўнги вақтларда учраётган йўл транспорт ҳодисаларининг муҳокамасига бағишланди.

Унда дастлаб, содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва унинг салбий оқибатлари, йўл харакати қоидаларига риоя этиш борасида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат сафарига бориш ва келишда шахсий автомобилардан фойдаланмаслик ва унинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида эса, соҳа вакиллари томонидан автомобилларнинг соз ҳолати кўздан кечирилоди ва камчиликлар бартараф этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring