“Сазаган” ва “Фориш” полигонларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўтказилди.

Марказий ҳарбий ҳарбий округ қўшинларида хизматни бурчини бошлаган муддатли ҳарбий хизматчилар учун округ қўмондонлиги томонидан “Сазаган” дала-ўқув майдони ҳамда “Фориш” тоғ полигонида ҳарбий техника ва қурол-яроғларнинг кўргазмаси ўтказилди.
Дастлаб ёш харбий хизматчиларга ҳарбий техника ва қурол аслаҳалардан фойдаланишда риоя этиш лозим бўлган хавфсизлик қоидалари, улар ҳақида маълумотлар ва ўзига хос хусусиятлари борасида тўхталиб ўтилди. Кўргазмадан сўнг, ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар борасида назарий билимларга эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар учун дала-ўқув майдонида юқори жанговар шайликка эга бўлган ҳарбийлар томонидан амалий машғулотлар кўрсатиб берилди. Бугун биз сафдошларимиз билан чинакам армия ҳаётига кириб келдик десам муболаға бўлмайди, сабаби, янгидан барпо этилган “Сазаган” дала-ўқув майдонида биз учун ҳақиқий жанговар қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва 10 ортиқ ўқув нуқталаридаги амалий машғулотларни гувоҳи бўлдик-дейди муддатли ҳарбий хизматчи  Дониёр Ахмадов-Биз ҳам эндиликда, юксак маҳоратга эга бўлган офицер ва сержантларимизнинг берган билимларини ва сабоқларини эгаллаб Ватанимзга садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз.Шундан сўнг, муддатли харбий хизматчиларнинг отиш нуқталарини эгаллаш, қуролдан фойдланиш, нишонга олиш каби яна бир назарий машғулот ўтказилди. Назарий машғулотлар якунида эса, янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг илк амалий машғулотлари бошланди. Машғулот жараёнида муддатли харбий хизматчилар штатга илова қилинган автомат АК-74 қуролидан фойдаланиб, 100 метр масофадаги нишонларга қарата от очишди. Амалий машғулотлар, ўқув нуқтасидаги машғулот раҳбарлари томонидан кузатиб борилди ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кўрсаткичлари баҳоланиб борилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring