«Саҳоват карвони» 85 та оилага кўмак кўрсатди (фото)

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан карантин вақтида ёрдамга муҳтож 85 та оилага 2 хафтага етадиган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Мана 3 ойдирки, ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан «Савоҳат карвони» Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонлардаги кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар холидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, округ қўмондонлиги таклифига асосан, вилоят ҳокимликлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида икки хафтада бир оилаларга беғараз ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги учта маҳалладаги 30 та оилани округ қўмондонлиги оталиққа олган бўлса, Жиззах ва Навоий гарнизонларида жами 55 та оилага ҳудуддаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари кўмак бермоқда.

– Карантин даврида хонадонимизга ҳарбийлар ташриф буюриб, кўнглимизга кўтаринкилик бағишлади. Рўзғоримизда етишмовчилик бўлиб турганди. Турмуш ўртоғим вафот этган, мен ва қизим яшаймиз. Ҳарбийлар икки хафтага етадиган ун, шакар, ёғ, гўшт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини улашди. Уларга миннатдорчилик билдирдик.

Шунингдек, ташриф давомида хонадонлар дизенфекция қилиниб, фуқароларни тана ҳароратлари текширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring