Марказий ҳарбий округда Ўзбекистон қаҳрамонлари ва аскарлар учрашуви ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббусига кўра Ўзбекистон қаҳрамонлари, сенаторлар Турдиев Содиқжон Турдиевич ва Нормуродов Хасан Норбековичлар билан муддатли ҳарбий хизматчиларнинг учрашуви ташкил этилди. Дастлаб, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов Ўзбекистон қаҳрамонларига Марказий ҳарбий округида ҳарбий хизматчилар учун замон талаблари асосида жиҳозланган барча қулайликларга эга бўлган электрон ва бадиий кутубхона, ошхона, ётоқхона ва панорамали отиш мажмуали синфларини таништирди. Шундан сўнг, Марказий ҳарбий округининг ситуацион марказида Ўзбекистон қаҳрамонлари ва аскарлар учрашуви ташкил этилди. Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбир Қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш шарафли бурч эканлиги борасидаги суҳбатлар билан мазмунли ва қизиқарли ўтди.Бугун менинг ҳаётимда унитилмас кун бўлиб қолди. Сабаби, бир эмас икки нафар Ўзбекистон қаҳрамонлари билан илк маротаба учрашдим. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ва юртимиз тараққиёти ҳамда ривожи йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этишгани менинг эртанги куним учун дастурамал бўлиб қолди дейди-муддатли ҳарбий хизматчи Достонбек ЎнғоровСуҳбат жараёнида муддатли ҳарбий хизматчилар, Қаҳрамонларнинг Давлатимиз юксак мукофати “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан қутлаб, ўзларининг Ватанни мадҳ этувчи шеърларини тақдим этишди. Шу лаҳзада, Қаҳрамонлар округ қўшинларида йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида шеърият ва китобхонлик танловларини ўтказиш ва якунида уларни рағбатлантириш мақсадида яна бир бор ташриф буюришларини билдириб, ташаббус билан чиқишди.

Тадбир якунида, Ўзбекистон қаҳрамонлари муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмати давомида улкан зфарлар тилаб “Темур тузуклари” китобини совға қилишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring