Марказий ҳарбий округ миқёсида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасидаги тадбирлар самарадорлиги билан аҳамиятли бўлди.

Бугун, Марказий ҳарбий округининг ҳарбий қисм ва муассасаларида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасидаги онлайн тарздаги очиқ мулоқат ва давра суҳбатлари каби тадбирлар ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини оширди.Жиззах гарнизони

Жумладан, Жиззах гарнизонидаги «КОРРУПЦИЯ МИЛЛАТ ТАНАЗУЛИ» мавзусидаги давра сухбатида коррупциянинг шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиши,  ўз амалидан фойдаланиб, шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйишлари ва пора эвазига сотилишлари ёки сотиб олинишлари, ноқонуний моддий ёки номоддий бойлик орттиришлари қонунга хилоф равишда жиноятга олиб келиши мисоллар билан тушунтирилди.Самарқанд ва Каттақўрғон гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда ҳам профилактик тадбирлари осон йул билан мумай даромад ортиришга харакат килиш, товламачилик ва фирибгарлик аломатлари ҳамда жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтириш борасида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, “шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий алоқани йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди. Тадбир якунида ҳуқубузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган видеофильм намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида ривожланаётган жамият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксак,  ҳуқуқий онги, маданияти ва саводхонлик даражаси баланд, шунингдек жамиятдаги ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғуси юқори бўлиши муҳим омил экани ҳам эътироф этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring