Марказий ҳарбий округига қарашли “Сазаган” дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Замонавий талаб ва стандартларга кўра янгитдан барпо этилган ушбу дала ўқув майдонининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баходир Қурбанов, Самарқанд вилояти вилоят ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.Тантанали маросимда “Сазаган” дала ўқув майдонининг қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда қурувчи-пудратчи ташкилот вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Самарқанд вилояти вилоят ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари томонидан рағбатлантирилди.Дала ўқув майдони чинакам маънода аскар академиясидир. Чунки дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчи назарий билимларини амалда қўллайди. Шу боис Ватан ҳимоячиларининг ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жанговар тайёргарлигини оширишда дала ўқув майдони муҳим ўрин тутади.Тантанали маросимдан сўнг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бошчилигида тадбир иштирокчилари янгитдан барпо этилган дала ўқув майдонида яратилган шар-шароитлар, замонавий ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт шаҳарчаси ҳамда жанговар техникалар паркини кўздан кечиришди. Яратилган шароитлар билан танишиш жараёнида меҳмонлар дала ўқув майдони ошхонасини ўзининг бежиримлиги билан бугунги кунда шаҳар марказларида урф бўлган миллий таомларнинг замонавий ошхонасидан кам эмаслигини алоҳида таъкидлашди.Меҳмонлар дала ўқув майдонини кузатиш давомида Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари томонидан яратилган қўшинлар жанговар шайлигини оширишга хизмат қиладиган инновацион ишланмалар билан танишишди. Самарали кўрсаткичга эга ишланмалар эса Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан муносиб рағбатлантирилди.Шунингдек, “Сазаган” дала ўқув майдонида замон талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган 30 га яқин ўқув нуқталарда барча турдаги жанговар техника ва қуролларни фойдаланган ҳолда жанговар ўқув-машғулотлари ўтказилиб тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.
Унда юрт ҳимоячиларининг эгаллаган мукаммал касб маҳоратини кўрган ёшлар, миллий армиямиз сафларида хизмат қилишга бўлган иштиёқлари янада ошди.Эндиликда, Марказий ҳарбий округига қарашли яна бир замонавий дала ўқув майдониниташкил этилганлиги Ватан поспонларининг ўзгача усул ва услубларда машғулот ўтказишлари учун кенг имкониятлар беради.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring