Марказий ҳарбий округининг “Фориш” тоғ полигонида “Ёшлар куни” қандай нишонланди?

Миллий армиямиз сафларида йигитлик бурчини ўтаётган ёш ҳарбийларимиз ҳам мамлакатимиз Мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлашда садоқат билан хизмат қилаётгани ўсиб келаётган ёш авлодга ўрнак бўлиб келмоқда.

Анашундай юрт корига яраб камарбаста бўлаётган ёш ҳарбий хизматчиларни “Ёшлар куни” муносабати билан рағбатлантириш учун “Фориш” тоғ полигонида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тантанали митинг ўтказилди.

Дастлаб унда сўз олганлар, Марказий ҳарбий округининг эришаётган ютуқлари ва ундаги ёш ҳарбий хизматчиларнинг ўрни ҳақида тўхталишди ва келгусида халқаро армия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғни юқориларга кўтаришини тилашди.

Шундан сўнг, ҳарбий соҳадаги юксак жанговар тайёргарлик эга, округ нуфузини ошириш йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш ҳарбий хизматчиларга навбатдаги унвонлар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, полигон ҳудуди фаолият олиб бораётган Қуролли Кучлари ёш хизматчилари ҳам сана муносабати билан муносиб тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз айни вақтда “Фориш” тоғ полигонида халқаро Танк-биатлони мусобақасига қизғин тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring