Самарқанд гарнизонида навқирон авлод вакилларига ҳарбийларнинг байрам дастури тақдим этилди.

Бугун бутун мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” муносабати билан Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳам эрта тонгдан ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий спорт ўйинлари мусобақаси билан бошланди.

Шундан сўнг, округ қўмондонлиги ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар карантин қоидларига риоя этиб фарзандларига ва ёшларга қувонч улашиш мақсадида театр ва концерт дастурларини намойиш этиш билан давом эттиришди. Ибратли ва кулминацион нуқталарга бой бўлган таеатр ва саҳна кўринишлари
ёшлар учун унитилмас лаҳзаларни олиб келди.

Шунингдек, тадбир давомида, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида турли спорт ўйинлари, жумладан, шахмат-шашка, велоспорт, арқон тортиш, билан бирга рассомчилик, китобхонлик конкурслари ўтказилди.

Бугун дунё мисли кўрилмаган суръатлар билан кескин ўзгариб бормоқда. Ижтимоий ҳаётимизда, кўплаб ижобий жараёнларни акс эттириш ва ёш авлоднинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлардан асраш мақсадида ушбу тадбирларни ташкил этганмиз дейди-капитан Зуҳриддин Тоиров-бугун фарзандларимизни ва ёшларни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда қабул қилдик. Зеро, ёшларимиз хавф хатардан йироқ бўлган ҳолда байрам кунини нишонлашини ва уларга унитилмас онларни инъом этишни мақсад қилдик.

Тадбир якунида, иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди ва танкчилар баталъони шахсий таркиби томонидан ёшларга музқаймоқлар  ва байрам дастурхони ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring