Жиззах гарнизонида “Ёшлар куни” муносабти билан бир гуруҳ ҳарбийлар уларнинг фарзандалари тақдирланди.

Президентимиз таклифи билан 30 июнь – “Ёшлар куни» этиб белгилангани ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорлаб, Ватанга садоқатини янада кучайтираётгани байрам тадбирларида намоён бўлмоқда.Жумладан, Марказий ҳарбий округ миқёсида ҳам “Ёшлар ойлиги” ҳарбийлар ва ёшларда ватанга муҳаббат, юксак фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиш, меҳр-мурувват кўрсатиш, оилапарварлик, маданият, санъат, спортга муҳаббат, китобни севишга йўналтирувчи тадбирлар билан бошланган эди. Хусусан, ушбу тадбирлар мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликни ўзида мужассам этди.Хусусан, Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтган турли ҳил танловлар сарҳисоб қилиниб, улар орасидан аниқланган ғолиблар ҳарбий қисм раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши томонидан тақдирланди. Биз ёшлар ойлиги доирасида нафақат ҳарбийлар ўртасида балки уларнинг фарзандлари ҳамда ёшларни қамраб олган ҳолда бешта муҳим ташшаббус асосида арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби миллий ўйинлар, китоблар викторинаси, миллий рақслар шоуси, ёш рассом ва ҳунармандлар галереяси, ёш ихтирочи, ёш ижодкорлар иштирокида назм ва наво кечалари ташкил этдик-дейди подполковник Лутфулло Жалолов-Бугун уларни сарҳисоб қилиб муносиб тақдирладик ва шунга амин бўлдикки, “Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда кенг нишонланиши ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилаяпти.Тадбир якунида Жиззах гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестр жамоаси ўзининг дилтортар куй-қўшиқларини билан барчага байрамона хушкайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring