Жиззах гарнизонида “кўринмас ёвга қарши курашиш” кучайтирилди.

Тан олишимиз керакки, айни кунларда, каронавирусга қарши курашаётган асосий жангчилар бу жонкуяр шифокорлар билан бир қаторда, юртимизда метин интизомни таъминлаётган, республикамиз бўйлаб дезинфекция тадбирларини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилардир.

Хусусан, узоқ муддат коронавирусдан холи ҳудуд бўлган Жиззахд гарнизонида ҳам 2 нафар фуқарода касаллик қайд этилгани сабабли, карантин қоидалари назоратга олиниб, дезинфекция ишлари икки бараварга оширилди.

Бу борада, Марказий ҳарбий округнинг Радиaцион-кимёвий биологик муҳофазаси бўлинмалари маъсулиятни ўз зиммаларига олиб, ҳозирда, Жиззах гарнизони бўйлаб кўчалар, аҳоли яшаш манзиллари ҳамда ҳиёбонларда дезинфекция ишларини амалга оширмоқда.

Хавфли инфекцияни тарқалишини олдини олишни теран англаб етиб, юрт корига камарбаста бўлаётган ҳарбийлар, махсус техникалар ва ускуналар ёрдамида Жиззах гарнизони билан бирга Самарқанд ҳамда Навоий гарнизонларида жами 500—600 минг метр квадратгача дезинфекция ишларини амалга оширмоқда

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring