Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари сардобалик ёшларнинг мурғақ қалбларига қувонч олиб кирди.

Хабарингиз бор, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият сабабли талофат кўрган юртдошларимиз эвокуация қилинган эди. Шунда, Давлатимиз раҳбари фавқулодда ҳодиса сабабли эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўраб, вазият енгиллашгунига қадар, кексалар дам олиш санаторияларида ва уларнинг фарзандлари болалар оромгоҳида бепул дам олишлари мумкинлиги такидлаб ғамҳўрлик кўрсатган эди.
Жумладан, Сардоба туманидаги Қўрғонтепа, Дўстлик ҳамда Юртдош маҳалларидаги истиқомат қилувчи аҳолининг фарзандлари Зомин туманининг пирвиқор тоғлари орасида жойлашган болалар оромгоҳларига жойлаштирилди.
Эндиликда, ушбу болажонларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ва ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварликка ундовчи маънавий-маърифий тадбирлар ва концерт дастурларини намойиш этиб келмоқда.“ZOMIN SUNRISE” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам, сардобалик ёшлар учун, қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси ва ҳарбий оркестр жамоасининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари намойиш этилиб, эсдалик совғалари улашилди.  Келгусида ҳарбий хизматчиларимиз сардобалик ёшларнинг баркомал инсон бўлиб етишишида туртки бўлувчи, бешта муҳим ташаббус асосида турли ҳил танловлар, эстафета ўйинлари ва псиҳологик тренинглар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.                                                                       

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring