Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги «27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни» муносабати билан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жамоасини муборакбод этди.

Бугун 27 июнь–Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жамоасини байрам қутлади.

Округ қўмондони ўз табригида дастлаб, бугунги кунда мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига ҳолис ва ҳаққоний ахборот етказиш, жамият ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни  янда мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ҳодимлари ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жамоасини ҳам, миллий армиямиз қудратини юксалтиришда ва Марказий ҳарбий округ қўшинлари қудратини, хусусан, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларини оммавий ахборот воситалрида кенг ёритишдаги амалий кўмаклари ҳақида сўз юритди.

Сўз якунида эса, округ нуфузини янада оширишда муносиб ҳисса қўшган жамоа вакилларига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва фаолиятлари давомида улкан зафарлар тилаб эсдалик совғаларини улашди.                                                                  Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring