Ҳарбий техника ва шахсий автомобилга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводҳонлиги оширилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда профилактик тадбир ташкил этилди.
899A8769Тадбирда асосан, ҳарбий техникаларга бириктирилган ва шахсий автомобилга эга бўлган ҳарбий хизматчилар иштирок этишди. Унда дастлаб, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан транспорт воситаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўладиган омиллар ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.
899A8773Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Самарқанд гарнизони ҳарбий автомобил назорати ҳодимлари томонидан, содир этилган ҳуқуқбузарликларга қўлланиладиган маъмурий ва жиноий жавобгарликлар ҳамда унга қўлланиладиган жарима турлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўл харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслиги натижасида юзага келган турли хил йўл транспорти ҳодисалари муҳокама этилди.899A8835Музокараларга бой тарзда ўтган профилактик тадбирда, ҳарбий хизматчилар мутаҳассисларга соҳага оид саволлар билан мурожаат этиб, нохуш ходисаларнинг олдини олиш борасида ўзаро фикр алмашишди.
899A8795Шу куни Каттақўрғон гарнизонида ҳам профилактик тадбир ўтказилиб, ҳарбий хизматчиларга бириктирилган ҳарбий техника ва шахсий автомобиллар техник кўрикдан ўтказилди.

                                                                  Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring