Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари сунъий тоғ тўсиқлари йўлагида комплекс машғулотларни ўтказишди.

Мамлакатимиз ҳудудининг 30 фоизини тоғлар ва тоғ олди кенгликлари ташкил этади. Ватан ҳимоячиларининг тоғли шароитларда олиб бориладиган ҳар қандай реал жанговар ҳаракатларнинг муваффақияти эса, кўпроқ шахсий таркибнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, қолаверса, уларда табиий қийинчиликларни енгиб ўтиш, юксак касбий тайёргарлик ҳамда экстремал шароитларни тўғри баҳолай олиш қобилиятига боғлиқ.

Бу борада, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириб бориш, маҳорат ва тажрибаларини мустаҳкамлашлари учун сунъий тоғ тўсиқлари йўлагини барпо этишган эди.

Эндиликда, ушбу реал шароитга мослаштирилган йўлакда, ҳарбий хизматчилар тоғ анжомлари ёрдамида қояга кўтарилиш ва тушиш, тоғли ҳудудда ҳаракатланиш, тоғ даралари ва тўсиқлардан ошиб ўтиш каби усул ва услубларини амалда бажармоқда.

Ўтказилган навбатдаги машғулотда ҳам, якка ва жамоавий тартибда ҳар бир тўсиқдан аниқ ва тез ҳаракатланиб тор кўприклардан ўтиш, қоядан қояга арқонлар ёрдамида кўчиш ҳамда тушиш каби белгиланган мураккаб вазифаларни бажаришди.

Мазкур сунъий тоғ тўсиқлари йўлаги юрт ҳимоячиларининг тоғ тайёргарлиги бўйича амалий кўникмалрини оширишда яна бир муҳим қадам бўлди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

899A8413

899A8395

899A8404

видео.00 45 16 18.Still001

видео.00 44 59 00.Still003

899A8356

899A8384

Izoh qoldiring