Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари донорлик акциясида иштирок этишди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Каттақўрғон гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар донорлик акциясида қатнашди.

Пандемия шароитида донорлар сони кескин камайиб кетганлиги сабабли, ҳарбий хизматчилар кўнгилли равида «Эзгулик албатта қайтади!» шиори остида ҳайрия акциясида иштирок этишди.

Бир кунда 150 нафар ҳарбий хизматчидан мобиль донорлик пукти ходимлари томонидан қон олинди. Оғир ва сурункали касалларган беморларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан карантин пайтида бир неча марта бу каби эзгу ва савобли ишлар амалга оширилди.

– Донорлик акциясида иштирок этдим. Бундан жуда мамнунман. Ҳар бир инсон қўлдан келганча яхшилик қилиш керак. Ҳарбийлар эса юрт ҳимояси билан бир қаторда ўз халқига ёрдамга ҳамиша шай, – дейди ҳарбий хизматчи Ўктам Қодиров.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ

Izoh qoldiring