Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги 100 га яқин қийналган оилаларга ёрдам берди (фото)

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан карантин пайтида 100 га яқин ёрдамга муҳтож оилаларга икки хафтада бир маротаба бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида Самарқанд шаҳридаги 3 та маҳалладаги 30 та, Жиззах вилоятидаги 30 та ҳамда Навоий шаҳридаги 25 та оилаларга навбатдаги ёрдам кўрсатилди.

– Ҳарбийлар томонидан оиламизга катта ёрдам берилди, – дейди Мукаррам ая Турғунова. – Турмуш ўртоғим ва ўғлим кўришда нуқсони бор. Оилага озиқ-овқатни бозордан ўзим олиб келаман. Карантин сабаб рўзғоримизда “узилиш” бўлиб қолганди. Ҳарбийлардан жуда миннатдор бўлдик.

Шу куни ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган бир сўз билан айтганда, ёрдамга муҳтож оилалар қалби миннатдорчилик туйғулари билан лиммо-лим тўлди.

Хонадон эгаларини тана ҳароратлари текширилди. Хоналар дизенфекция қилинди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring