Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари ўз вазифасини бажаришга киришди (фото)

Бугун, 12 июнь куни Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев иштирокида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда ҳарбий хизматчилари йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган суҳбат аввалида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг янги ўринбосари подполковник Нуриддин Қодиров таништирилди.

Округ қўшинларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тайёргарлик тадбирлари, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоя масалалари алоҳида эътироф этилди.

Вазир ўринбосари бу каби ишларни жадаллик билан давом эттириш кераклигини таъкидлади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring