Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчисига банк ходими миннатдорчилик билдирди (фото+видео)

Марказий ҳарбий округига қарашли 526-СЧР баталъонида взвод командири ўринбосари лавозимида хизмат ўтаётган капитан Ғайрат Мадраҳимовга Фарғона вилояти Боғдод туманидаги Агробанк ходими миннатдорчилик билдирди.

9 июнь куни ҳарбий хизматчи банкдан пул олиб, уйига келган ва пул 1 миллион кўп чиққан. Шу заҳоти банкка қайтиб борган капитан Ғ.Мадраҳимов иш вақти тугаганига гувоҳи бўлган.

10 июнь куни эса у банк ходимига пулни топширган. Банк ходими ҳарбий хизматчига миннатдорчилик билдирган.

– Мендан бошқа одам бўлса ҳам ҳудди шундай қиларди, – дейди офицер. – Халқимиз биз ҳарбийларга юксак ишонч билдиради. Бу ишончни ҳар томонлама оқлашимиз лозим.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Отабек Норбоев

Izoh qoldiring