Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари сардобаликларга кўмак бериб, доимий яшаш манзилларига қайтишди (фото)

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги раҳбарлигида Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳарбий хизматчилар 2 май куни воқеа жойига етиб борган эди.

Бугун, 1 июнь куни округ қўшинлари техникалар калоннасида Самарқанд, Жиззах ҳамда Каттақўрғон гарнизонларига қайтарилди. Қарийб бир ой давомида ҳарбий хизматчилар томонидан табиий офатдан азият чеккан аҳолига кўмак кўрсатилди.

“Қўрғонтепа”, “Дўстлик” ва “Юртдош” маҳалларидаги 2148 та хонадонда тозалаш-таъмирлаш ва уйларни қайта тиклаш ишларини сидқидилдан бажаришди. Шунингдек, хонадон эгалари учун вақтинчалик чодирлар ҳамда тандир ва ўчоқ қуриб беришди.

Вилоятлардан ташриф буюрган усталар томонидан уйлар янгитдан таъмирланиб, сентябрь ойига топширилиши режалаштирилган.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

САРДОБА.00 02 32 04.Still001

САРДОБА.00 03 34 15.Still004

САРДОБА.00 03 37 16.Still005

САРДОБА.00 04 31 28.Still006

САРДОБА.00 04 42 24.Still008

САРДОБА.00 05 39 24.Still007

САРДОБА.00 08 17 03.Still014

САРДОБА.00 08 40 18.Still013

 

Izoh qoldiring