Самарқандда катта масштабдаги дизенфекция ишлари ўтказилмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонида катта масштабдаги дизенфекция тадбирлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти ва туманларида хавфли инфекцияга қарши ўтказилаётган ўқув машғулотида асосий эътибор аҳоли хонадонларига туташ кўчалар, маиший савдо дўконлари, кўпқаватли тураржойларга қаратилди.

Дизенфекция тадбирларида Марказий ҳарбий округ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси, Миллий гвардия бўлинмалари, Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ИИВ махсус техникалари жалб қилинди.

Кўринмас ёвга қарши самарали курашишда округ қўмондонлиги раҳбарлигида мунтазам равишда тарғибот ва дизенфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

 

Izoh qoldiring