Марказий ҳарбий округ ҳудудида дизенфекция ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида дизенфекция ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хавфли инфекцияга қарши махсус техникалар ва кўнгилли ҳарбий хизматчилар томонидан фаол курашилмоқда. Вилоят ва туманда вақтинча ташкил этилган блок-постларда мунтазам равишда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда.

– Самарқанд гарнизонидаги 16-сонли ҳарбий шаҳарча ҳам дизенфекция қилинмоқда, – дейди сержант Шавкат Омонқулов. – Кўпвақатли уйларни атрофи, болалар ўйингоҳи, поездларга ҳамда ҳовли уйларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, аҳолидан заруратсиз кўчага чиқмаслик сўраляпти.

Аҳоли манзиллари, бозорлар, маиший савдо дўконлари, кўчаларда кун давомида тарғибот тадбирлари ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring