Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонида жойлашган 526-Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Каттақўрғонлик Хадича опа хонадонида ошхона қуриб берилди.
Хавфли инфекция тарқалиши олдини олиш мақсадида аҳолидан заруриятсиз кўчага чиқмаслик сўралмоқда. Тарғибот тадбирлари билан юрган 526-СЧР батальони ҳарбий хизматчилари эса мана шундай муаммога дуч келишди. Фуқарони илтимоси инобатга олиниб, қисқа вақт ичида ошхона қуриб битказилди.
Хонадон эгалари ҳарбий хизматчиларнинг бу каби ҳайрли ишларидан миннатдор бўлишди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати