Марказий ҳарбий оркуг ҳарбий хизматчиларига Мудофаа вазири номидан эсдалик совғалари топширилди (фото)

Кеча, 28 май пайшанба куни, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазири номидан эсдалик совғалар топширди.

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этишда қарийб бир ойдан буён Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳам жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, улар яшаган хонадонлар таъмир қилинмоқда. Ҳарбийлар ташаббуси билан тандир ва ўчоқлар қурилмоқда. Катта ёшдаги кишилар билан давра суҳбатлари, болалар билан эса округ ҳарбий психологлари томонидан турли хил кўринишдаги ўйинлар ташкил этилаётгани таҳсинга сазовор.

Шу кунга қадар Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан кўп маротаба рағбатлантирилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring