Ярадор бўлишига қарамасдан, тиббий ёрдамни рад этиб, сафдоши ҳаётини сақлаб қолган командир Маҳмуджон Жалилов ҳақида нималарни биласиз?

Мустақиллик ҳимоячиси II даражали «Шон-Шараф» ордени соҳиби катта лейтенант Маҳмуджон Жалилов 1975 йил 6 июнда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилади.

Фото: Ғ.Мадраҳимов

1993 йилда ҳарбий лицейни, 1997 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаб, офицер сифатида Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилган.

2000 йил 1 августда Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудуларида халқаро террорчи жангари тўдаларга қарши курашда қаҳрамонларча халок бўлган.

Ўзбекистон Президентининг 2000 йил 25 августдаги фармонига кўра, II даражали «Шон-Шараф» ордени билан мукофотланган.

Жангда ярадор бўлган  гуруҳ командири катта лейтенант Маҳмуджон Жалиловга ёрдамга ошиқаётган тиббий хизмат капитанига қараб, уйланганига 3 ой бўлган ва 25 ёшга ҳали кирмаган қўл остидаги ҳарбий хизматчи, сафдоши Илёс исмли сафдошига ёрдам жуда зарурлигини айтиб, тиббий ёрдамни рад этган экан. Шу сабаб, Илёсни ҳаёти сақлаб қолинибди.

Ҳамкасблари Маҳмуджонни ҳақиқий командир, олижаноб ва содиқ сафдош эканлигини ҳар доим ёд этишади.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев.      

Фото: Ғ.Мадраҳимов
Фото: Ғ.Мадраҳимов

Izoh qoldiring