22 ёшида қаҳрамонлик кўрсатган Улуғбек Барноев ҳақида нималарни биласиз?

Марказий ҳарбий округга қарашли Каттарқўрғон ганизонида хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Ватан ўғлони, “Жасорат” медали соҳиби старшина Улуғбек Барноев туғилиб-ўсган хонадонда бўлишди.

Сабоҳат опа (Улуғбекнинг онаси) “Сизларни келишингиздан жуда хурсанд бўлдим, ҳудди эшикдан ўғлим кириб келганай бўлди”, дея ҳарбийларни кутиб олди.

2000 йил Сурхондарё вилоятидаги Саросиё ва Узун туманларида жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва мардларча халок бўлган ўғлонлар ёд этилиб, ўтганлар руҳига дуо қилинди. Ҳарбий хизматчилар томонидан ташриф чоғида қаҳрамоннинг яқинларидан хол-аҳвол сўралди.

Ушбу қаҳрамон ҳақида нималарни биласиз? Қисқача шу ҳақда:

Улуғбек Барноев 1978 йил 1 ноябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Шаҳардаги 16-мактабни битиргач, 19-сонли касб-ҳунар билим юртида таҳсил олган.

1997 йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган. Муддатли ҳарбий хизматдан сўнг, мудофаа вазирлиги қўшинларида шартнома асосида хизматга қолган ва янги ташкил этиган махсус операция кучлар батальонига қабул қилинган.

Улуғбек Барноев 2000 йил ёзида Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ҳалқаро терорчи гуруҳларга қарши ўтказилган жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этиб, олинган оғир тан жароҳати туфайли халок бўлган.

Ўзбекистон Президентининг 2000 йил 25 августдаги фармонига мувофиқ старшина Улуғбек Барноев вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан мукофотланган.

Капитан Ғайрат Мадраҳимов

Izoh qoldiring