Марказий ҳарбий округ психологлари сардобаликларга руҳий далда бўлмоқда (фото)

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош каби маҳалларидан эвакуация қилинган аҳоли билан округ психологлари тренинглар ташкил этмоқда.

Сув тошқини оқибатларини ўз кўзи билан кўрган ва бир кунда боридан айрилган аҳоли учун бундан ортиқ руҳий зарба бўлмаса керак. Ҳозирда уларни ҳаёти ва руҳий ҳолати анчагина изга тушмоқда.

Дастлабки кунларданоқ психологлар аниқ режалар асосида иш кунини бошлашди. Аввало сув тошқинидан азият чеккан фуқаролар қалбида эртанги кунга бўлган умидини қайтариш керак. Шу билан бирга уларни руҳий ҳолатини яхшилаш ҳамда қўрқув ҳисларини йўқотишда тренинглар ва машғулотлар, суҳбатлар ташкил этиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ҳарбий психологлар майор Хамза Умаров, капитан Туракулов Охунжон, лейтенант Зохиджон Аскархужаев, лейтенант Жамшид Хабибов томонидан 1000 нафардан ортиқ эвакуация қилинган аҳоли ва уларнинг фарзандлари психологик машғулотларга жалб қилинди.

Ҳозирга қадар жамоавий ўйинлар, тимбилдинг машғулотлари, турли эстафедалар ва интелектуал салоҳиятни оширишга қаратилган психологик тренинглар олиб борилмокда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring