Сардобаликларга кўмак бераётган Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ўзгача ҳордиқ чиқаришди (фото)

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари 2 май кунидан буён Сирдарё вилоятидаги Сардоба туманидаги аҳолига кўмак бериб келмоқда. Ҳарбий хизматчиларга таниқли эстрада юлдузлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кўнгилочар томоша эрта-ю кеч меҳнат қилаётган ҳарбий хизматчиларга манзур бўлди.

Концертда пойтахтдан келган санъаткорлар, филармония жамоалари ҳамда Жиззах вилояти ҳамда Сардоба туманининг маданият бўлими санъаткорлари ташриф буюриб, хониш қилишди.

 

Izoh qoldiring