Марказий ҳарбий округ бўлинмаси экстремал шароитда махсус вазифани бажарди (фото)

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни бажарди.

Дастлаб, бўлинма шахсий таркиби ҳарбий техникада нотаниш бўлган тоғли ҳудудга олиб келинди. Биринчи галда ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари турган жой ва душман объектигача бўлган масофа ва йўналиш аниқлаб олинди. Сувли тўсиқдан ўтиш вақтида бўлинма учта кичик гуруҳга бўлиниб, ҳаракатланди. Шовқинсиз, имо-ишоралар орқали ҳамда талофатсиз белгиланган вақтда маррага етиб борган шахсий таркиб иккинчи босқич машғулотига жалб қилинди.

Мунтазам тайёргарликка эга ҳарбийлар сунъий жиҳозланган душман объектида ҳаракатланиб, қуролли босқинчилар билан яқин масофада жанг олиб борилди. Командир бўлинмани жанговар иккилик ва учликка ажратди. Улар отиш позицияларини ўзгартириб, тезкор ва чалғитувчи тактик ҳаракатлар билан душманни қарши олди.

Олдиндаги асосий вазифа бегуноҳ асирларни қутқариш ва тўсатдан пайдо бўлган хавфни олдини олиш бўлди. Махсус машқларни бажариш давомида кўп йиллик хизмат тажрибасига эга бўлган офицер ва сержантлар раҳбарлик қилди.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев

Фото: Ғ.Мадраҳимов

Фото: Ғ.Мадраҳимов

Izoh qoldiring