Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси Тайланд давлатидаги V жаҳон ўйинларида биринчиликни қўлга киритди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси 7 март куни Тайланд давлатининг Банкок шаҳрида бўлиб ўтган V жаҳон ўйинларида “Шарқ яккакураши” спорт мусобақасида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси биринчиликни қўлга киритди.

Карантин чекловлари сабаб терма жамоа Тайландда маълум вақт ушланиб қолган. Шундай бўлишига қарамасдан, округ қўмондонлиги ҳамда ҳарбий қисм раҳбарияти уни муносиб тақдирлади.

Ҳарбий спортчи кичик сержант Алишер Шербоев 81 кг вазнда “Мойборон” спорт тури бўйича Ливан ва Ветнамлик рақибларини ҳам муддатдан олдин таслим этиб, олтин медалга эга чиқди. 2019 йил “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланган Алишер янада маррани баланд олиб, давлатимиз байроғини ўзга мамлакатларда юксакларга кўтариб келмоқда.

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон чемпионатида “Қўл жанги” йўлналиши бўйича 80 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни қўлга киритган эди.

2015 йил Тайланднинг Банкок шаҳрида “Ушшу-санда” йўналиш бўйича 75 кг вазн тоифасида 5 та рақибни енгиб, илк бор жаҳон чемпиони бўлган эди. Шу йилнинг ўзида АҚШнинг Флорида штатида “Шарқ яккакураши” бўйича профессионал жангда биринчиликни қўлга киритиб, олтин камар соҳиби бўлган.

Кўплаб ютуқларга эришган қаҳрамонимиз Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва ҳарбий қисм командири томонидан бир неча марта рағбатлантирилган.

Маълумот  ўрнида, кичик сержант Алишер Шербоев 1992 йил 7 март куни Сурхондарё тумани Музрабод туманида Халқобод қишлоғида туғилган. 2011 йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган. Оилали 2 нафар фарзанди бор.

Капитан Ғайрат Мадраҳимов

Izoh qoldiring