Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан ҳарбий қисмда кутубхона ташкил этилди (фото)

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда янгидан кутубхонада ташкил этилди.

Подполковник Нажмиддин Разов раҳбарлик қилаётган ҳарбий қисмда ташкил этилган мазкур кутубхона фондида 8 мингга яқин китоблар мавжуд. Улардан 5000 таси жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдонлари, 500 га яқин тарихий китоблар, шунингдек, болалар учун рисолалар ҳамда ўқув қўлланмаларидан иборат.

– Ҳарбий хизматчилар томонидан кўнгилли равишда ушбу кутубхонага 2000 га яқин китоблар топширилди, – дейди майор Муҳаммад Азимов. – Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги, округ қўмондонлиги ҳамда Бахмал тумани ҳокимлиги томонидан 3000 мингга яқин китоб ажратилди. Бундан ташқари, Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббусдан бири компъютер саводхонлиги курслари ушбу кутубхона негизида ташкил этилмоқда.

Шунингдек, карантин пайтида ҳарбий қисм командири ўринбосари ҳамда кутубхона мудираси томонидан “Ватанпарвар” маҳалласида ёш оилалар ва болаларга китоблар тарқатаётганини гувоҳи бўлдик.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев

Izoh qoldiring