Фоторепортаж: Кечаги ва бугунги Сардоба суратларда

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари 2 май куни Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида шошилинч йўлга чиқди. Марказий, Тошкент, Шарқий, Жануби-ғарбий махсус ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларидан 12 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ҳамда 1000 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техникалар воқеа жойига етиб келди.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли 4 та ҳарбий вертолёт ёрдамида 270 га яқин парвозлар амалга оширилиб, 196 нафар инсон ҳаёти қутқариб қолинди.

Ҳар бир округ кесимида маҳаллалар тақсимланиб, ҳарбий хизматчилар томонидан бир кунда 800 га яқин уйда тозалаш ва қисман таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тошқин оқибатида ювиб кетилган кўприклар қайта тиклангунга қадар муҳандислик қўшинлари томонидан аҳоли яшаш пунктларини бир-бири билан боғлаш учун вақтинчалик 4 та анҳор устига суний кўприк, яъни пантон кўприги барпо этилган.

Бугун, маҳаллалардаги ҳаёт ўз изига тушаётганини кўриш мумкин.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати “Кечаги ва бугунги Сардоба суратларда” номли фотожамланмани тақдим этди.

Капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев

Izoh qoldiring