Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги карантинга олинган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди (фото)

Бугун, 16 май куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги карантинга олинган ва эҳтиёжманд оилаларни 30 нафарига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Президент топшириғига асосан, синовли кунларда халқимизнинг муҳтож қатламига моддий кўмак бериш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Ушбу савобли ишга ҳисса қўшган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда тадбиркорларга давлат томонидан қўшимча имтиёзлар берилиши кўзда тутилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги эса вилоят ҳокимлигидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий шаҳридаги жами 85 нафар ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган ва карантин вақтида ишсиз қолган оилаларни оталиққа олишга тайёр эканлигини билдирди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан иккинчи маротаба икки хафтага етадиган шакар, ун, ёғ, гўшт, тухим ва озиқ-овқат маҳсулотлар эҳтиёжманд оилаларга етказилди.
Мазкур ҳайрия тадбири доирасида Жиззах вилоятидаги 30 та ҳамда Навоий шаҳри ва туманларида истиқомат қилаётган 25 нафар оилага ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, ташриф чоғида ҳар бир хонадонда дизенфекция ишлари амалга оширилди. Хонадон эгаларини тана ҳарорати текширилиб, етакчи мутахассислар томонидан хавфли инфекция билан самарали курашишда тегишли тавсиялар берилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring