Сардобаликларга кўмакка отланган ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар ўрганилди (фото)

Самарқанд ва Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги кўнгилли равишда аҳолига кўмак бераётган ҳарбий хизматчилар холидан хабар олиниб, уларнинг яшаш ва ишлашлари учун яратилган шарт-шароитлари ўрганилди.

Дастлаб, харбий прокурорлар ҳарбий хизматчилар вақтинча жойлашган шаҳарчага ташриф буюришди. У ерда юрт ҳимоячилари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда хавфли инфекцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар.

– Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган сув тошқини оқибатларини бартараф этишда халқимиз бирлашиб, юксак жасорат кўрсатди, – дейди Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги Одил Усаров. – Бунда ҳарбий хизматчилар томонидан жабр кўрган фуқароларимизга беғараз кўмак бериш орқали халқ ва армия якдиллигини яна бир бор исботлади. Биз сардобаликлар билан суҳбатлашдик. Улар ҳарбийлардан миннатдор.

Шу куни “Қўрғонтепа” ва “Софдил” маҳалласида сув тошқинидан талофат кўрган уйларни қисман таъмирлашга ёрдам бераётган ўғлонларга тиббий ниқоб тарқатилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring