Навоий гарнизонидаги чақирилувчиларни тайёрлаш маркази тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизонида карантин даврида ҳарбий хизматчилар томонидан дизенфекция ишлари ва хавфли инфекцияни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Мудофаа ишлар бошқамаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази жамоаси ҳам бу каби ишларда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Шунингдек, ўқув хоналари, автосаройдаги техникалар ва Марказнинг ташқи қисмида ҳам кўринмас ёвга қарши чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, ўқув маскани ҳудудида кўкат ва сабзоватлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда.

– Чақирилувчиларни тайёрлаш марказида кичик боғ барпо этганмиз. Бу ерда олма, ўрик, гилос ва бошқа мевали дарахтлар экилган. “Яхшидан боғ қолади”, дейди доно халқимиз. Жамоани асосий қисми ўқитувчилар бўлганлиги сабабли оқилона ташаббусларни илгари суришади. Келажакда иссиқхона қуришни режалаштиряпмиз. Ўқув масканига яқин хонадонларда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда, – дейди подполковник Шахзод Жабборов.

Шу билан бирга мазкур таълим даргоҳида ўқув мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Кўргазмали макетлар ясалиб, синфларга жойлаштирилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring