Самарқанд ва Навоий гарнизонларида ҳам уруш қатнашчилари қутланди (фото)

Бугун, 9 май куни «Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Самарқанд ва Навоий вилоятидаги уруш фахрийлари ҳам қутланди.

Дастлаб, Давлатимиз раҳбари томонидан барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига сана муносабати билан йўллаган байрам табриги тингланди. Шундан сўнг, фашизм устидан ғалаба қозонишда ҳисса қўшган кекса авлод вакиллари округ қўмондонлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали равишда  мукофотланди.

Вилоят ва тумандаги ҳар бир уруш қатнашчисига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги”  эсдалик медали ва совғаларни Самарқанд вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ва тумандаги бўлим масъул офицерлари томонидан топширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring