Жиззахлик уруш қатнашчилари оиласи даврасида тақдирланди (фото)

Бугун, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларига медал ва эсдалик совғалар топширилди.

Жиззахлик уруш фахрийлари оиласи даврисида Давлатимиз раҳбари иштирокидаги байрам тадбирини онлайн кузатишди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Юсуф ота Турсунов, Холмат ота Шарипов, Мамашарип ота Содиқов ва бошқа уруш қатнашчиларига Президентимиз фармонига кўра, 10 миллион сўмлик пул мукофоти ҳамда “Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали топширилди.

Бундан ташқари, Бахмал туманидаги бир нечта уруш қарнашчиси ўз уйларида ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тақдирланди.

Шуниндек, фронт орти меҳнат фаҳрийларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring