Навоий гарнизонида ҳарбий хизматчилар томонидан уруш фахрийлари холидан хабар олинмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари холидан хабар олинмоқда.

Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳарбий прокуратура ходимлари 100 ёшни қаршилаган Вафо бобо Бахранов хонадонида меҳмон бўлишди. Суҳбат давомида аскар йигитнинг урушга отланиш даври воқеалари, жанггоҳлардаги ўғлонларни қаҳрамонлиги, отахонни урушдан кейинги тиббиёт соҳасидаги фаолияти ҳақида эсга олинди.

– Навоийлик уруш фахрийлари ҳамиша эътиборимиз марказида. Уларни холидан хабар олиб турамиз. Бугун ҳам тиббиё воситалар ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келдик. ТИнчликни қадрига етиш учун кекса авлод вакиллари билан кўпроқ суҳбат қуриш керак, деб ўйлайман. Улар бугунги куннинг йўлчи юлдузлари, десак хато бўлмайди. Шу кунларда уруш фахрийлари қаторида, хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган ҳарбийларни оилаларидан ҳам хабар олмоқдамиз, – дейди подполковник М. Шерматов.

Шу куни ҳарбий хизматчилар енг шимариб хонадонда хашар ўтказишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring